Афғонистон ва Покистон жангариларининг бир неча етакчиси ИШИД гуруҳига қасамёд қилди, деб маълум қилди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Гап нафақат ИШИД жангариларининг Афғонистон ва Покистонга келиши, балки Афпок (Афғонистон-Покистон) деб аталувчи ҳудудда жанг қилаётган террорчилик гуруҳлари баъзи дала қўмондонлари ИШИДни қўллаб-қувватлаши ёки унинг етакчиси Абу Бакр ал-Боғдодийга вафодорликка қасамёд қилганлари ҳақида кетмоқда”, деб айтди Захарова.

Захарованинг айтишича, ал-Боғдодийга “Ўзбекистон ислом ҳаракати” етакчиси Усмон Ғозий, “Ҳизб ут-Таҳрир”, “Толибон” ва “Лашкар-а-жангвий” террорчилик гуруҳлари жангарилари қасамёд келтирган.