Россия президенти Владимир Путиннинг суриялик ҳамкасби Башар Асад билан музокаралари сиёсий инқирозни бартараф қилишга йўналтирилган бўлиб, Оқ Уйнинг бу борадаги шубҳалари таассуфгагина сабаб бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Россия ТИВ ўринбосари Сергей Рябков баёнот берди.
Унинг сўзларига қараганда, “Россия президентининг САРда қонунан сайланган раҳбар билан очиқ-ойдин суҳбати сиёсий ечимлар топишда биринчи ўринли аҳамият касб этади”.

“Вашингтон бизнинг мамлакатдаги вазиятни яхшилаш борасида олий даражада амалга ошираётган хатти-ҳаракатларимизга шубҳа билан қараётгани фақатгина таассуфга сабаб бўлиши мумкин”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.