2015 йилнинг январь-сентябрь палласида Самарқанд вилоятида одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ҳажми 41.4 фоизга қисқарди. Бу ҳақда вилоят прокурорининг ўринбосари Дилмурод Қосимов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вилоят координацион кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтди.

“Кўрилаётган давр ичида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг биргаликда амалга оширган саъй-ҳаракатлари туфайли жиноятларнинг умумий миқдори камайишига эришилди.

Хусусан, қасддан амалга оширилган қотилликлар ҳажми 7.9, ўғриликлар 2.4, талончилик 6.3, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар 7, инсон савдоси 41.4, уюшган жиноятчилик 2.7, вояга етмаганлар содир этган жиноятлар 7.8, аёллар содир этган жиноятлар 9.3 фоизга камайди”, - деди у.