Швециядаги мактабга бостириб кирган жиноятчи вафот этди

Жамият 22 Октябрь 2015 2016

Швециянинг Тролльхеттан шаҳридаги мактабга қилич билан қуролланган ҳолда бостириб кирган эркак полиция вакиллари томонидан қўлга олиш чоғида олган жароҳати туфайли вафот этди. Бу ҳақда Тролльхеттан полицияси вакили Торд Харальдссон маълум қилди.

Аввалроқ швед ОАВи 22 октябрь куни эрталаб ниқобли ёш йигит пичоқдан каттароқ ўткир тиғли қурол билан Швеция ғарбидаги Тролльхеттан шаҳрида жойлашган мактаб ошхонасига бостириб киргани ва тўрт кишини жароҳатлаганини маълум қилган эди. Тан жароҳати олиши натижасида бир ўқитувчи ва бир ўсмир ҳаётдан кўз юмди.

Полиция маълумотига кўра, ҳужум қилган шахс 20 ёшда бўлган. Жиноятни нима мақсадда содир этгани номаълум.

Кўпроқ янгиликлар