Швециялик дизайнер Лове Хультен ёғочдан 1984 йилда Apple компанияси томонидан яратилган Macintosh 128K шахсий компьютерининг бирга-бир ўлчамдаги нусхасини ясади.

Хультен ушбу компьютер нусхасини ёнғоқ ёғочидан яратди, ушбу нусха асл компьютернинг дизайни ва ўлчамларини тўлиқ қайтаради. Дизайнер симли клавиатурани ҳаворанг Cherry MX клавиатураси асосида яратди, тугмаларни латундан ясади. Сичқончанинг сими йўқ, у батарейкада ишлайди. Швед нусханинг ичида Macmini’нинг замонавий моделини, дискетлар учун дисковод ўрнига DVD-юритгични ўрнатди.

Аввалроқ Хультен ёнғоқ ёғочидан “денгиз жанги” ўйини автомати, симли рациялар ва бошқа жисмларни яратган.