Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Британияга расмий ташрифи давом этмоқда. Мазкур ташриф давомида 62 миллиард долларлик шартномалар имзоланиши режалаштирилган. Хабарларда келтирилишича, Хитой етакчисини Лондонда императорлардек қарши олишди.

Британ қироллигига тегишли барча воситалар: зарҳалланган карета, фахрий қоровул ва Хитой байроғини кўтариб олган минглаб лондонликлар хитойлик фахрий меҳмонга пешвоз чиқди. Ташрифнинг биринчи куни Букингем сарофида шоҳона кечки зиёфат берилди. Унинг менюсидан олий француз таомлари ўрин эгаллади.

Қабулга тайёргарликни қиролича Елизавета Иккинчининг шахсан ўзи назорат қилиб турди – ташқи кўриниш ва гулларни ўзи танлади. Буларнинг барча Лондон ва Пекиннинг глобал ҳамкорлигини эълон қилиш учун амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни ХХР раиси Си Цзиньпин турмуш ўртоғи Пэн Лиюань ҳамроҳлигида тўрт кунлик расмий ташриф билан Британияга келди.

Ташриф жараёнида британ ва хитой тадбиркорлари ўртасида умумий миқдори 62 миллиард доллардан иборат 150дан зиёд шартномалар имзоланади.
Хитойлик меҳмонлар 23 октябрга қадар Букингем саройида истиқомат қилишади.