Россиянинг ЙҲХДИ (Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси) Сургут шаҳри бўйича бош бошқарма биносида автомобили эвакуация қилинишига жавобан ҳайдовчи ўзига ўт қўйди.

ТАСС нашри маълум қилишича, бу воқеа 22 октябрь куни тонгида рўй берган. Полициячилар ўз вақтида оловни ўчиришган, ҳайдовчи жиддий жароҳатланмаган. Айни вақтда у шифохонада.

ЙҲХДИ томонидан маълум қилинишича, 1 кун олдин ушбу ҳайдовчи Маяковский кўчасида тўхтатилган, унинг "Газель" русумли машинаси жарима майдончасига олиб келинган. Полициячилар бу машина йўлда ҳаракатланиш меъёрларига жавоб бермайдиган ҳолатда эканини айтишган, ҳайдовчи эса аксинча фикрда бўлган.

Ҳодисани текшириш учун терговчи жалб қилинган.