Telegraph: Японияда тату билан жамоат ювиниш жойларига кириш тақиқланди

Жаҳон 22 Октябрь 2015 1892

Япониядаги меҳмонхоналарнинг аксарияти жамоат жойларидаги ювиниш хоналарига татуировкали мижозларнинг киришини тақиқлаб қўйди, деб ёзмоқда The Telegrapgh.
Япония миллий сайёҳлик ташкилоти томонидан олиб борилган тадқиқот ишлари шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат ҳудудидаги 56 фоиз меҳмонхона ана шу тақиқни қўлламоқда. Тақиқ, нафақат, япон аҳолисига, балки татуи бор чет эл фуқароларига ҳам тааллуқлидир.
Фақатгина 31 фоиз меҳмонхонагина татули мижозларига жамоат ювиниш жойларига киришга изн берган. 13 фоиз меҳмонхона эса, бундай жойларга татуларини беркитиб киришсагина рухсат беришларини маълум қилган.
Нашрнинг маълум қилишича, Японияда Ғарбники сингари татули одамлар кўп эмас. Аксари ҳолларда якудза гуруҳи аъзоларидагина татуни учратиш мумкин.

Кўпроқ янгиликлар