Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан “Наманган ёшлар маркази”га тақдим этилган “Кексалар ўгити – ёшлар тарбиясининг мустаҳкам асосидир” мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.

Тўрақўрғон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида жорий йил 21 октябрь куни “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида бўлиб ўтди.
Тадбирда ёшларга соҳа мутахассислари томонидан асрлар давомида аждодларимиз томонидан эъзозланиб, юксакларга кўтариб келинаётган она тилимизнинг жамият тараққиёти ҳамда ёшлар тарбиясидаги тутган ўрни ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.

Жумладан, Саидакбар Муталов бугунги кунда она тилимизда учраётган муаммолар, ўзаро мулоқот жараёнларида тилдан фойдаланишда ёшлар томонидан йўл қўйилаётган айрим камчиликларни қизиқарли тарзда таҳлил қилиб берди.
Тадбир интерфаол усуллар орқали ўзаро савол-жавоб ҳамда баҳс-мунозараларга бой тарзда ташкил этилди. Якунда фаол иштирокчилар марказнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳожиакбар ПАТТАЕВ, “Наманган ёшлар маркази” қошидаги “Интеллектуал ёшлар” клуби бош координатори, kun.uz мобил мухбири тайёрлади.