Тошкент метрополитенининг Чилонзор линиясида 18 километрлик рельс янгиланди

Ўзбекистон 22 Октябрь 2015 2197

Тошкент метрополитенини такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Миллий матбуот марказида метрополитен инфратузилмасини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

«Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган тадбирда манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 мартдаги фармойишига мувофиқ, метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод линияларидан иборат Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 39 километрни ташкил этади. Ушбу транспорт хизматидан ҳар куни 160-180 минг киши фойдаланади.

Чилонзор линиясида ташқи кўриниши янгиланган поезд фойдаланишга топширилди. «Тошкент метрополитени» мутахассисларининг сўзларига кўра, корхона поездларни модернизация қилиш мақсадида Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи билан шартнома тузган. Шартномага мувофиқ, капитал таъмирлаш ишларидан сўнг олтита вагоннинг нафақат ташқи, балки ички кўриниши ҳам янгиланди. Электрик, пневматик ва механик ускуналар тўлиқ алмаштирилди. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вагонлар салони ёнғин хавфининг олдини оладиган материаллар билан қопланди ва ёнғинни автоматик тарзда ўчириш тизими ўрнатилди. Вагонлардан фойдаланиш муддати яна 15 йилга узайтирилди. Жорий йил охирига қадар унитар корхона яна битта янгиланган поезд ҳаракатини йўлга қўяди.

Тадбирда эскирган рельсларни алмаштириш ишлари ҳам давом эттирилаётгани таъкидланди. Бугунги кунда Чилонзор линиясида узунлиги 18 километр рельс, «Ҳамид Олимжон» станциясида 3 эскалатор янгиланди.

Метрода оптик толали кабель ўтказилмоқда ва бу яқин йиллар ичида метрополитенда йўл ҳақини смарт-карта ёрдамида тўлашга ўтиш имконини беради. Айни пайтда «Мустақиллик майдони» станциясида махсус аппарат –дастурий комплекс синовдан ўтказилмоқда. Ушбу тизим метрополитен фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, сарф-харажатларни камайтириш ва аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилади.

«Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонасининг маълумотларига кўра, яқинда бўлиб ўтадиган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида иштирок этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Матбуот анжуманида жорий йилнинг биринчи ярмида ўтказилган ҳудудий ва тармоқлараро саноат форумларида метрополитен эҳтиёжлари учун маҳсулот харид қилиш бўйича қиймати 2,6 миллиард сўмлик 18 шартнома тузилгани қайд этилди.

Бироз аввалроқ, Тошкент метрополитени бекатларидан бири «Пушкин» бекати номи ўзгартирилмаслиги хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар