Тошкентда China Southern Airlines авиакомпаниясининг тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон 22 Октябрь 2015 1647

21 октябрь куни Тошкент шаҳрида Хитойнинг China Southern Airlines/CSAir авиакомпаниясининг тақдимоти бўлиб ўтди. ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Сунь Лицзенинг таъкидлашича, Ўзбекистон авиабозорида Хитой компаниялари эришган ютуқ икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

“Хитой Марказий Осиё ва бошқа минтақалар давлатлари билан Ипак йўли иқтисодий камари ва денгиз Ипак йўлини яратиш йўлида жиддий саъй-ҳаракатлар амалга оширмоқда, - деди у. – Ўзбекистон қадимги Буюк Ипак йўлининг муҳим ҳалқаси сифатида бу лойиҳаларимизни амалга оширишда беқиёс аҳамият тутади, бу эса турли йўналишларда Ўзбекистон ва Хитой алоқаларини ривожлантириш учун улкан имкониятларни очиб беради”.

Компаниянинг маркетинг бўлими директори Сюй Дзиан Ўзбекистон ҳукумати ва Хитойнинг Тошкентдаги дипломатик корпусига, шунингдек, ўзбекистонлик ҳамкасбларига парвозларни ва умумий фаолиятни ривожлантириш бўйича кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдочилик билдирди. У компания лайнерлари ҳафтасига 4 рейсни амалга ошириб, Ўзбекистон ва Хитой шаҳарларини боғлаётганини эслатиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар