Тошкентда иссиқлик тизими тарифлари қимматлашади

Иқтисодиёт 22 Октябрь 2015 2903

«Toshkent IEM» акционерлик жамияти 2015 йилнинг 7 ноябридан бошлаб истеъмолчиларга тақдим этилаётган иссиқлик қуввати учун тарифлар ўзгартирилишини маълум қилди.
Унга биноан, I гуруҳлар учун фойдаланилган 1 Гкал энергия учун тариф ҚҚС билан ҳисобланганда 52586 сўмни ташкил этади.

II гуруҳлар учун эса 1 Гкал энергия 39254 сўмдан (ҚҚС билан ҳисобланганда) иборат бўлади. Янги қарор кучга кириши муносабати билан 2015 йил 15 майдаги №19-03-22-05-О'zR-44-2015 реестри ўз кучини йўқотади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокими жорий йилнинг 21 октябрь куни “Тошкент шаҳрида 2015-2016 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги 910-сонли қарорини имзоланган эди.

Унга кўра, 2015 йил 22 октябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида синов тариқасида иситишга, турар жой бинолари эса 23 октябрдан мунтазам иситилишга киришилади.

Мазкур тарифлар улгуржи истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган 1 Гкал иссиқлик энергиясига оид.

Манба: gazeta.uz

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар