Тошкентда уста ўзи таъмирлаётган уйдан 3.5 млн сўмлик маҳсулотларни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Ибодат исмли аёл танишларидан биридан уйини таъмирлатиш учун уста топиб беришни сўраган. Уста топилган ҳам.

Аёл уйни устага топшириб ишга кетган. Бундан фойдаланиб қолган эркак 3 млн сўмлик Samsung кир ювиш машинаси ва 500 минг сўмлик узукни ўғирлаб қочиб кетган.

Тегишли идорага топширилган ариза асосида жиноятчи тез орада топиб, жазога тортилди. Қимматликлар эгасига топширилди.