Тошкентда яна бензин инқироз бошландими?

Жамият 22 Октябрь 2015 8454

2015 йил ҳисобидан неча мартадирки, Тошкентдаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида яна бензин танқислиги вужудга келмоқда. Ҳайдовчилар ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги узун навбатларга кўникиб улгурди.

Ёпиқ шохобчалар, узун навбатлар “Ўзнефтмаҳсулот” АКга нисбатан норозиликларни келтириб чиқармоқда. Акционерлик компанияси раҳбариятининг ҳайдовчиларга нима деб жавоб бериши эса барчага маълум.

Бироқ шунга қарамасдан, “Новости Узбекистана" (Nuz.uz) таҳририяти юзага келган вазият Тошкентдаги ёнилғи қуйиш шохобчаларига бензин етказиб бериш тизимидаги инқироз билан боғлиқми ёки нефть маҳсулотлари бозоридаги яна бир спекуляциями, деган саволга жавоб топиш мақсадида компания ходимларига мурожаат қилишди.

“Маълум бўлишича, +998 71 231 13 82 рақамига жавоб берган ягона “Ўзнефтмаҳсулот” АК ходими малака оширувчи бўлиб, у вазиятга баҳо бера оладиган барча ходимлар айни пайтда меҳнат сафарида экани, шу боисдан кейинроқ қўнғироқ қилишларини айтган. Умуман олганда – кутамиз”, - дея қайд этади интернет нашри.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил сентябрь ойида “Ўзнефтмаҳсулот” АК ўз сайти орқали Ўзбекистонда ёнилғи маҳсулотлари таъминотида узилишлар келиб чиқмаслиги ҳақида баёнот берган эди.
“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси Сизларни тўлиқ ишонтириб таъкидлайдики, мамлакатимизда автобензин ва бошқа ЁММлар таъминоти бўйича муаммо йўқ, бўлмайди ҳам. Чунки, Республикамизда жаҳон стандартларига жавоб берадиган барча ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари етарли миқдорда ишлаб чиқарилмоқда. Нефть хомашёси нафақат мамлакатимиз ички эҳтиёжини қондириш учун, балки муайян миқдордаги ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини экспорт қилиш учун ҳам етарли миқдорда қазиб чиқарилиб, қайта ишланмоқда”, - дейилганди мурожаатда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар