Тошкентдаги «Пушкин» бекати номи ўзгартирилмайди

Ўзбекистон 22 Октябрь 2015 3057

Тошкент метрополитени бекатларидан бири «Пушкин» бекати номи ўзгартирилмайди.

«Тошкент метрополитени» ДУК бош муҳандиси Бахтиёр Ғуломовнинг Sputnik нашрига маълум қилишича, шаҳар ҳокимлиги ҳозирда бу масалани кўриб чиқмаяпти.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, метро бекатлари номини ўзгартириш бўйича махсус комиссия иш олиб боради. Ҳозирда мазкур ишчи гуруҳдан иборат комиссия Пушкин номидаги бекатни ўзгартириш масаласини кўриб чиқаётгани йўқ. Ҳаттоки бу масала умуман кун тартибига ҳам киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Пушкин ҳайкалининг жойи ўзгартирилиши муносабати билан август ойининг сўнггида метро бекатининг ўзгартирилиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқатилганди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, охирги марта Тошкент метрополитенининг Ҳамза бекати Новза номига ўзгартирилганди.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозим, Тошкент метроси 3та йўлдан иборат 29та бекатни ўз ичига олади. Метронинг умумий узунлиги 39 километрни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 23047 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11756 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82370 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 975 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 745 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 426 Спорт
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 842 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 1796 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 1417 Жамият
Кўпроқ янгиликлар