Тошкентлик аёл ўзи комендантлик қилаётган ётоқхонадан 3 млн сўмлик маҳсулотларни ўғирлади. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Яшнобод туманидаги ётоқхоналардан бирида комендант лавозимида ишлаб келган Дурдона исмли аёл бу ердан 3 млн сўмлик қурилиш молларини ўғирлаб кетган. Бу жиноят ИИББ ходимлари томонидан фош қилинган.