WD SanDisk’ни 19 миллиард долларга сотиб олганлигини эълон қилди

Жаҳон 22 Октябрь 2015 1717

Қаттиқ дисклар чиқарувчи Western Digital (WD) SanDisk компаниясини 19 млрд доллар эвазига сотиб олганлигини эълон қилди, деб маълум қилмоқда расмий пресс-релизда.

Шартнома SanDisk акцияларини WD томонидан 86,5 доллар қиймат эвазига сотиб олиш билан кучга киради.

Ушбу шартнома компанияга SanDisk компаниясининг 27 йиллик тажрибасидан фойдаланган ҳолда мустақил энергияли хотирага эга технологиялар бозорига кириб бориш имконини беради. Шу сабабдан ҳам WD компанияси ўзининг рақобатчиси Toshiba компаниясидан фарқли равишда 3D NAND технологиялари лойиҳасида янгилик киритишга умид билдирмоқда.

Кўпроқ янгиликлар