WikiLeaks портали яқин орада Марказий разведка бошқармаси раҳбари Жон Бренноннинг электрон мактубларини чоп этмоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда WikiLeaks’нинг расмий твиттерида маълум қилинди.

“Биз МРБ раҳбари Жон Бренноннинг электрон мактубларининг мазмунини қўлга киритдик ва у яқинда чоп этилади”, дейилмоқда хабарда.

Аввалроқ Федерал қидирувлар бюроси ва контрразведка ўсмир хакер МРХ раҳбарининг почтасига бузиб кира олгани ҳақидаги хабарни текшираётгани маълум қилинганди.

МРХ раҳбарининг почтасига гўёки кира олган номаълум хакернинг айтишича, у буни “кайф остида” қилган.