WIkileaks порталида МРБ раҳбари Жон Бреннаннинг электрон мактубларини эълон қилди. Бу ҳақда WikiLeaks’нинг расмий твиттерида маълум қилинди.

Эълон қилинган 2007-2008 йилларга оид ҳужжатлардан маълум бўлишича, МРБ 2001 йилнинг 11 сентябридаги теракт бўйича олиб борилган терговларда тақиқланган усуллардан фойдаланган. Шунингдек, Эрон билан муносабатлар борасида ҳам шундай ҳолат рўй берган.

Аввалроқ Федерал қидирувлар бюроси ва контрразведка ўсмир хакер МРХ раҳбарининг почтасига бузиб кира олгани ҳақидаги хабарни текшираётгани маълум қилинганди.

Маълумот учун, Бреннан МРБ раҳбарлигига 2013 йилда келган, бунгача у Обаманинг терроризмга қарш кураш бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаган. У разведка хизмати соҳасида фаолият юритаётганига 25 йил бўлди.