Хитойнинг C.banner International Holdings Ltd. ретейлери 154,2 млн доллар эвазига дунёдаги энг қадимги ўйинчоқ дўкони бўлмиш Британиянинг Hamleys ўйинчоқ дўконини сотиб олади.

Гонконгнинг аёллар пойафзали сотуви билан шуғулланувчи C.banner компанияси Британиянинг 255 йиллик тарихга эга Hamleys ўинчоқ дўконини сотиб олаётгани ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Хитой етакчиси Си Цзиньпин мана шу ҳафта Буюк Британияга расмий ташриф буюради. Hamleys дўконининг сотиб олиниши унинг ташрифи доирасида амалга ошиши мумкин бўлган ягона инвестицион келишувдир. Reuters нинг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги келишувларнинг умумий қиймати 46 млрд. доллар бўлиши мумкин.