Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Япония Бош вазири Шиндзо Абэ 24-26 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлигини янада ривожлантиришга оид кенг кўламли масалаларни, минтақавий ва халқаро сиёсатга доир долзарб муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф якунлари бўйича томонларнинг Қўшма баёноти қабул қилиниши, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа кўплаб ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.