АҚШга тегишли “Рональд Рейган” атом авиаташувчиси бортида ёнғин келиб чиқди. У АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг Токио кўрфазидаги Йокосука базасида доимий жойлаштирилган.

Олов 18 октябрь куни кеманинг омборхоналаридан бирида бошланди. Икки соатдан сўнг кема бортига Япония бош вазири Синдзо Абэ келиши кутилаётган эди.
Охирги маълумотларга қараганда, ёнғин самолётлардан бирининг бортидаги қисқа туташув оқибатида келиб чиққан. У тезда ўчирилди. Воқеа жойида ҳеч зарар кўрмади.

18 октябрь куни Синдзо Абэ Япониянинг АҚШ авиаташувчиси бортига чиққан биринчи раҳбари бўлди. Бу ташриф Токио ва Вашингтон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг мустаҳкамланишининг рамзи сифатида амалга оширилган эди.