Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари биргаликдаги операция давомида Россияда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг Москвадаги бўлимларидан бирининг етакчисини қўлга олдилар. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот-баёнотида айтилди.  

Хабарда таъкидланишича, қўлга олинган террорчи 25 ёшли Тожикистон фуқароси бўлиб (исми айтилмаган), полиция ходимларига қаршилик кўрсатган.   

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, йигит “радикал ислом, Россия ҳудудида ислом ҳалифалиги қуриш каби ғояларни тарғиб қилиш билан бирга фаол равишда ёлловчилик қилган”. Қўлга олинган террорчи 19 октябрда Москвада қўлга олинган “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломия”нинг 22 нафар аъзоси билан алоқаси бўлган.  

20 октябрда экстремистларни бартараф этиш бўйича ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида 25 тадан кўп тинтув ўтказилиб, экстремистик адабиёт, алоқа воситалари, террорчилик ташкилоти иши ҳисоботлари сақланган электрон ташувчилар мусодара қилинган.

Шу куннинг ўзида Москванинг Мешан суди 20 нафар кишини ҳибсга олиш ҳақида ариза олган. Яна 2 нафар қўлга олинган экстремистнинг ҳужжатлари Лефортово судига юборилган.

Барча ҳибсга олинганларга “Террорчилик ташкилоти фаолиятини ташкил этиш ва бундай ташкилотнинг фаолиятида иштирок этиш” моддаси бўйича айблов эълон қилинган.