“Красногорск мергани” қўшнисининг уйидан ўлик ҳолда топилди

Жамият 23 Октябрь 2015 4268

Москванинг Красногорск туманида 4 кишини ўлдирганликда айбланган тадбиркор Амиран Георгадзе ўлик ҳолда топилди.

“Красногорск мергани”ни 4 кун давомида уни беҳуда қидирган полициячилар уни ўрмондаги дала ҳовлидан топишган. Бу дала ҳовли эгаси шаҳардан қайтганида уйида ётган жасадга дуч келган.

Россия тергов қўмитаси вакили Владимир Маркиннинг маълум қилишича, Красногорск туманидаги Тимошкино қишлоғидан узоқ бўлмаган эски дала ҳовлида эркак кишининг жасади топилган. “Красногорск мергани”ни охирги марта айнан шу ҳудудда кўришганди.

"Уй эгаси дам олиш учун шаҳар ташқарисидаги бу уйига келганида диванда Макаров пистолети орқали отилган эркакни учратади. У дарҳол ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига мурожаат қилган", дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Экспертлар гумонланувчи қидирувларнинг биринчи кунида ўз жонига қасд қилганини тахмин қилишмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 19 октябрь куни Красногорск ҳокимлиги биносида Красногорск тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Юрий Караулов ва Красногорск электр тармоғи раҳбари Георгий Котляренко ўлдириб кетилганди.

Йўлда Георгадзе йўлида учраган маҳаллий аҳоли вакилини отиб ташлаган. Кейинроқ унинг шаҳар четидаги уйида бизнес ҳамкори Трестан Закаидзенинг жасади топилди.

Унга нисбатан федерал қидирув эълон қилиниб, 1 млн рубль мукофот тайинланганди.

22 октябрь куни қотилликка алоқадорлиги гумон қилиниб, Георгадзенинг ҳайдовчиси Шота Элизбарашвили ҳибсга олинганди.

Кўпроқ янгиликлар