“Туwунмадим, 6ртоқ”дан “Спорт овқатланиш”гача: кўча ёзувларидаги хатолар қачон тугайди

Жамият 23 Октябрь 2015 8242

21 октябрь куни ўзбек тилига расмий мақом берилганининг 26 йиллиги нишонланди.

Чорак асрдан ортиқ давом этган расмий мақом якунларига бағишланган бир қанча мақолалар ОАВ саҳифаларидан ўрин олди.

Амалга оширилган ишлар самарасига бағишланган материаллар қаторида бир қатор нашрларда танқидий фикрлар ҳам келтирилди. Жумладан, “Оила даврасида” газетасида давлат тилининг кўча ёзувларида, интернетда, маданиятда қўлланилишга боғлиқ бир қатор муаммолар кўтариб чиқилди.

Таъкидланишича, амалга оширилган ишларга қарамай, бугунги кунга қадар ҳатто айрим давлат хизматларида, йирик компанияларнинг маҳсулотларида имловий хатолар учраб туради. “Andijin oq-yo`l”MCHJ”, “IMPERIЯ” сингари ҳолатлар мисол тариқасида келтирилди.

Тошкент кўчаларидаги аксарият эълонлар ва пешлавҳаларнинг каттагина қисми ҳамон рус ва инглиз тилларида ёзилади, уларни давлат тилига ўтказишга нима монелик қилади, деб савол беради муаллиф.

Шу билан бирга, ўзбек тилида ёзилган пешлавҳа ва рекламаларда имловий хатолар тўлиб-тошгани таъкидлаб ўтилади.

Киночиларнинг ўз маҳсулотида кўп имловий хатоларга йўл қўйиши, таржимонларнинг эса фильм ёки маҳсулот номларини нотўғри ёки ғализ таржима қилиши сингари ҳолатлар ҳам муаллиф диққатидан четда қолмади. Жумладан, “Миссия невыполнима” “Мумкин бўлмаган миссия” деб, “Спортивное питание” эса “Спорт овқатланиш” деб ўгирилгани фотодалиллар билан кўрсатиб берилди.

 

Ниҳоят, ёшлар ўртасида тил қоидаларининг бузилиши кўп учраётгани айтилди. SMS-хабарлар ёзиш, интернетда ёзишма олиб боришда ёшлар ч, ш, ў ҳарфларини 4, w, 6 билан алмаштираётгани таъкидланди.

 

Журналистнинг фикрича, бунга ота-оналар ва яқинлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Козимни “Коля”, Гулираънони “Гуля”, Тўлқину Турсунбойни “Толик” деб аташ, фарзандларига Жумонг, Ишани, Месси, Чингачкук деб исм бериш ёшларнинг лисоний маданияти ўсишига зинҳор олиб келмайди, деб ҳисоблайди у.

Элдор Асанов тайёрлади

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар