Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида яшовчи Айжан Байболот қизи бу йил 19 га киради.
Бир йил олдин у ўзининг севган инсони Сапарбекка турмушга чиқди. Унинг ёши 31 да. Улар бир йилдан буён бирга яшашади. Аммо ҳали ўрталарида фарзанд йўқ.

Айжаннинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи унинг ҳаётидаги энг катта инсон. Улар барча саволларга бирга жавоб излашади, бир-бирларини бахтли қилишга ҳаракат қилишади, барча маросим ва тўй-ҳашамларга бирга боришади ва оиланинг келгусидаги режаларини ҳам бирга тузишади.

Жорий йилнинг май ойида улар ўз ишларини ривожлантириш ва чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида Жети-Огузск туманидан Оттук деган жойга келишди. Улар яшаётган жой шаҳар марказидан 200 км. ичкарида жойлашган.

У ерда на интернет, на электр чироғи ва на мобилний алоқа бор. Контейнер ва вагон яшаш жойига айлантирилган. Мана шуларнинг бари 19 ёшли Айжаннинг бор мол-мулки.

Сапарбек деярли ҳар куни ўз отида ҳудудни айланиб чиқади. Йиртқич ва ноқонуний овчилардан уни ҳимоя қилади.
Электр тармоғи йўқ, бироқ улар ҳар эҳтимолга қарши қуёш батареяси ўрнатишган. 

Ёш оиланинг телевизори генератор ёрдамида ишлайди.

Айжан ва Сапарбекнинг келгусидаги режаси фарзандли бўлиш ва унга яхши тарбия беришдир.