Индиана штатида яшовчи АҚШлик фуқаро ўз ихтиёри билан машинасини пачоқлади, маъшуқасининг уйига ўт қўйиб юборди ва қўлида пичоқ билан ёнаётган уй томида рақсга тушди, деб хабар бермоқда The Daily Mail. Воқеалар ривожини RTV6 телеканали мухбири олган видеотасвирда ҳам кўриш мумкин.

Нашрнинг ёзишича 25 ёшли Мэттью Расс маъшуқасининг машинаси калтини ўғирлаб олади ва машинани ҳайдаб симёғочга бориб уради. Уй ёнида ўтирганча, қўлида пичоқ билан полиция келишини кутади. Полиция келганида эса, у уй ичига қочиб киради, уни ёқади ва томга чиқиб рақс тушишни бошлайди.

Видеотасвирдан кўриб шуни англаш мумкинки, нимадир сабаб бўлиб йигитнинг мазаси бўлмай қолади. уни томдан туширишади ва текширув учун руҳий хасталар шифохонасига жўнатишади.