"Андижон" жамоасидан учралган мағлубиятдан кейин Тохир Кападзе "Нефтчи"ни тарк этди

Спорт 23 Октябрь 2015 4424

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби раиси Тохир Кападзе ўз лавозимини тарк этган.

Жамоада унинг ўрнини Фарғона вилояти футбол Федерацияси вице-президенти сифатида ишлаб келган Салимжон Зокиров эгаллади. Тохир Кападзе Фарғона вилояти футбол Федерациясига вице-президент этиб тайинланди. Яъни мутахассислар ўртасида ўзига хос "рокировка" бўлди.

Қайд этиш керакки, бу ўзгариш фарғоналикларнинг Олий лига 25-турида "Андижон"дан мағлуб бўлишидан кейин содир бўлди. Айнан шу мағлубиятдан кейин "Нефтчи" кейинги мавсумда халқаро майдонлардаги иштирокни таъминлайдиган 4-ўринни эгаллаш имконидан маҳрум бўлди.

Тохир Кападзе "Нефтчи"да ўтган йилдан буён ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда қониқарсиз натижалар туфайли Мурод Исмоилов жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган, унинг ўрнига Андрей Фёдоров тайинланганди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар