Apple компанияси қайта тикланувчи манбалардан энергия олиш учун Хитойга ўз технологияларини сармоя сифатида киритади, дея хабар қилди компания ўз расмий сайти орқали. Корпорация Хитойнинг шимолий, шарқий ва жанубий қисмларида янги қуёш тизимларини ўрнатишга сармоя киритади. Улар томонидан 200 мегаватт энергия ишлаб чиқарилади.

Бу эса йилига 265 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлашга етади.
Шунингдек, Apple келгуси беш йил давомида Хитой ишлаб чиқарувчилари билан саноат мақсадлари учун икки гигаватт қуёш, шамол ва гидроэнергетика энергиясини ишлаб чиқариш бўйича электр станциялари қурилиши соҳасидаги лойиҳаларда ҳамкорлик қилади.

Foxconn компанияси Чжэньчжоудаги Apple заводида iPhone смартфонларини ишлаб чиқариш учун 2018 йилдан 400 мегаватт қуёш энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган энергетика фермасини бунёд этади.