АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Пауэр Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши чоғида Россиянинг САРда ўтказаётган ҳарбий операцияси мамлакатдаги гуманитар вазиятни ёмонлаштиргани ҳамда бу жиҳатдан ИШИД террорчиларига қўл келаётганини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Россиянинг янги ҳужумкор операцияси вазиятни янада муракаблаштирди”, - таъкидлади у.
Унинг фикрича, Россия авиазарбаларининг асосий нишонлари фуқаролик инфраструктураси объектлари ҳамда ИШИДга қарши турувчи гуруҳлар бўлмоқда.
Пауэрнинг сўзларига қараганда, Россия самолётлари Ҳалаб ва Хомсда Асаднинг қўшинларига кўмак бермоқда, Асад тарафдорлари ичида эса Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” қисмлари бор.