АҚШ ва Россия эски хатоларни такрорлаб, яна ядровий қуролланиш пойгасига киришиб кетмаслиги лозим. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ Совет Иттифоқида элчиси бўлиб ишлаган Жек Мэтлок айтиб ўтди.

“Бугунги Россия ва АҚШ ўртасидаги келишмовчиликларда мени ташвишга солаётган асосий масала шуки, биз ядровий қуролланишни қисқартириш ишининг ривожланиши тўхтаб қолишига йўл қўйдик”, - тан олди у.

“Ядровий салоҳиятнинг ўстирилиши жуда ва жуда хатарлидир”, - таъкидлади дипломат.