Араб давлатлари БМТ Хавфсизлик кенгашидан Фаластинни Исроил оккупациясидан ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кўришни сўради.
Хавфсизлик кенгашидаги дебатларда сўзга чиққан Араб давлатлари лигаси бош котиби Набил ал-Арабий Фаластин фуқаролари ҳаётининг халқаро ҳимоя остига олиниши ўта муҳим эканини таъкидлаб ўтди.

“Бу биз қатъий талаб қилаётган тинчликнинг ўрнатилиши учун қулай муҳит яратилишига хизмат қилади”, - деди у.
У БМТнинг 21 октябрдаги 1920 йилдан 1935 йилгача Миллатлар лигаси бошқаруви остида бўлган Саар ҳавзасидан бошланган ҳудудларда халқаро кучларни жойлаштиришнинг барча вариантларидан фойдаланишни кўзда тутган ҳисоботини илиқ қарши олди. Набил ал-Арабийнинг фикрича, мазкур ҳужжат ҳеч қандай тавсияларни ўз ичига олмасдан, Исроил томонидан зўрлик билан босиб олинган ҳудудларда халқаро кучлар иштирокида фаластинликлар ҳимоясини таъминлайди.

Қуддус шаҳри мақомини қўллаб-қувватлаш учун эҳтимолий қадамларни белгилаш тўғрисида сўз юритар экан, у мазкур вазифани 1940- йиллар сўнгидан буён мавжуд бўлган Тинчлик шартларининг бажарилиши учун кузатув олиб бориш бўйича БМТ ташкилоти зиммасига юклашни таклиф қилди.

“Мазкур тузилма ҳозир ҳам мавжуд бўлиб, у ўз вазифаларини кенгайтириш ва уларнинг Қуддусда амал қилинишида муҳим ролни бажариш ҳолатида”, - деди АДЛ бош котиби.
Хавфсизлик кенгашида фаластинликлар ҳаётини ҳимоя қилиш ва Исроил тажовузкорлигига барҳам бериш бўйича зудлик билан чоралар кўриш чақириғи билан бошқа бир қатор араб давлатлари ҳам чиқиш қилди.