Беларусь мудофаа вазири Андрей Равков Беларусь ҳудудида Россия авиабазасини жойлаштиришга ҳожат йўқлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Беларусда авиабаза жойлаштиришдан қандай маъно бор? Ҳозирча ҳеч қандай маъно йўқ”, деб айтди Равков Беларусь умуммиллий телевидениесида.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Беларусь раҳбарлари Қозоғистонда ўзаро манфаатларни билдирувчи барча мавзуларни, жумладан авиабаза масаласини муҳокама қилишларини айтган эди.

Бунгача Александр Лукашенко Беларусда Россия авиабазасини жойлаштириш бўйича музокаралар бўлмаганини айтган.