Бишкекда террорчини йўқ қилиш бўйича ўтказилган махсус операцияда икки нафар фуқаро ва махсус хизмат ходими ҳалок бўлди

Жаҳон 23 Октябрь 2015 2981

Қирғизистон пойтахти Бишкекда қамоқдан қочган террорчини йўқ қилиш бўйича ўтказилган махсус операция давомида икки нафар фуқаро ва Қирғизистон ИИВ тезкор жавоб бериш махсус отряди (СОБР) жангчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда 23 октябрда Қирғизистон ИВВ матбуот хизмати маълум қилди.   

“22 октябрда Бишкекнинг “Дўстук” микротуманидаги уйлардан бирида ўта хавфли жиноятчи Олтинбек Итибоевни қўлга олиш вақтида жиноятчи автомат қўллаган ҳолда фаол қаршилик кўрсатди. Бироқ охир-оқибат у йўқ қилинди”, деб айтилмоқда хабарда. Вазирликда айтилишича, “терактларни амалга оширишга йўл қўйиб бўлмаслик” ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида операцияга яқин жойдаги уйлардаги аҳоли эвакуация қилинган. Бироқ операцияни фуқаролар орасида йўқотишларсиз амалга оширишнинг уддасидан чиқишнинг иложи бўлмади. “Террорчини қўлга олиш вақтида махсус отряд жангчиси Тўлабек Исмоилов ҳамда Итибоевнинг қўшниси 79 ёшли Батиш Кўйчуманова ва 56 ёшли Мадад Какеев ҳалок бўлди”. ИИВ хабарига кўра уларнинг барчаси ўқотар жароҳатлардан ҳалок бўлган.   

Йўқ қилинган жиноятчи 12 октябрда Бишкек яқинида жойлашган 50-тергов изоляторидан қочиб кетган 9 кишидан иборат жиноятчи гуруҳида бўлган. Қочоқлар қочиш пайтида 4 нафар қўриқчини ўлдирган. Қочоқлардан 7 нафари террорчилик, ҳукумат вакиллари, жумладан милиция ходимлари ва миллий парламент депутатини ўлдирганлик, диний эстремизм учун умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳбуслар бўлган. Уч нафар қочоқ, шу жумладан мамлакатда тақиқланган “Жайшул Маҳдий” террорчилик гуруҳининг фаол аъзоси бўлган Итибоев қўлга олиш вақтида ўлдирилди. Қолган 6 нафар қочоқ аввалроқ қўлга олинган эди, улардан 3 нафари қамоқхона шифохонасида юрак етишмовчилигидан ўлган. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар