Brent туридаги нефть нархи 48 доллардан ошди

Иқтисодиёт 23 Октябрь 2015 1827

23 октябрь кунги савдоларга кўра нефть нархида кўтарилиш кузатилди. Бунда Европа Марказий банкининг қўллаб-қувватлаши сабаб бўлган. Шунга қарамай, кучли доллар ҳамда бозордаги нефтнинг кўплиги нархларнинг паст даражада бўлишини сақлаб турибди.

Шундай қилиб, Brent туридаги нефтнинг бир баррели Лондон биржасида 0,29 (0,6 фоиз) долларга ошган ва 48,37 долларни ташкил этган.

WTI туридаги нефть нархи эса Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX) савдоларига кўра, 0,12 (0,26 фоиз) долларга кўтарилган ва 45,5 долларни ташкил этган.

Кўпроқ янгиликлар