Чехиянинг Aero Trade компанияси Фарғона аэропорти навигация тизимини модернизация қилмоқчи

Ўзбекистон 23 Октябрь 2015 1735

Чехиянинг Aero Trade компанияси Фарғона аэропортини модернизация қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда компания техник директори Мирослав Крчга иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри.  

Крчнинг айтишича, айни пайтда компания Фарғона аэропорти навигация тизимини модернизация қилиш бўйича тендерда қатнашмоқда.

“Биз буюртмачига энг илғор технологиялар ва ғояларни тақдим қилишга тайёрмиз ва тўғри танлов қабул қилинади, деб умид қиламиз. Биз бу ерда фаолият доирамизни кенгайтиришни ва нафақат фуқаролик аэропортларини, балки ҳарбий аэродромларни ҳам модернизация қилишда иштирок этишни истардик”, деб таъкидлаб ўтди компания вакили.

Компания вакилининг таъкидлашича, Aero Trade Ўзбекистонга парвозлар хавфсизлиги, ҳаво транспортини самарали бошқариш бўйича янги технологиялар, замонавий тренажёрлар ва ўқув-машғулот тизимларини етказиб беришга тайёр. Компания, шунингдек, оддий самолётлар ва учувчисиз парвоз қурилмалари учун мўлжалланган кундузги ва тунги кузатув авиақурилмалари, атоматик видеоёзув асбоблари, турли сенсорлар ва детекторлар етказиб бера олади. Компания кўп йиллардан бери Ўзбекистонга L-39 Альбатрос реактив машғулот самолётларини эксплуатация қилишда техник кўмак бериб келади, яъни уларга эҳтиёт қисмлар етказиб беради. Бугунги кунда Ўзбекистон армияси бу самолётларда машғулот парвозларини амалга ошириб келмоқда.

Компания, шунингдек, Ўзбекистонда Тошкент халқаро аэропортидаги навигация тизимини модернизация қилиш каби бир қатор лойиҳаларни амал оширган. 

Компания, шунингдек, Ўзбекистонда кичик авиациядаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.   

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар