Америкалик ҳарбий Ироқдаги асирлари қутқариш операцияси чоғида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CNN.

Телеканал маълумотига кўра, бу АҚШнинг ИШИД билан кураш чоғидаги ҳалок бўлган биринчи аскаридир.

Олиб борилган тезкор операция натижасида 70 нафар асир қутқарилган.

Манбанинг таъкидлашича, операцияга АҚШ аскарларидан ташқари курдлар ва Ироқ ҳарбийлари ҳам қатнашган. Операция Ироқнинг шимолдаги шаҳри Хоижада ўтказилди.