Domino’s Pizza ресторани духовкага эга пиццамобиль яратди

Технология 23 Октябрь 2015 2264

Domino’s Pizza ресторанлар тармоғи ва АҚШнинг Roush Enterprises компанияси пицца етказиб берувчи Delivery ExPert ёки DXP деб номланган махсус автомобиль қуришди. Ҳаммаси бўлиб бундай машиналардан 100 та қурилади, улар яқин уч ой ичида тармоқнинг АҚШнинг 25 та шаҳридаги ресторанларига етказилади.

Янги машина 84 от кучига эга, 1,2 литрли, бензинда ишловчи двигатель ўрнатилган Chevrolet Spark хэтчбеки негизида қурилди. Хэтчбек бир кишилик қилиб ясалган, унинг орқа қисмида қиздирувчи элементларга эга махсус духовка ўрнатилган. Унинг ичидаги ҳарорат 60 градус атрофида ушлаб турилади. Ташқаридан калит билан очиб-ёпиладиган бу бўлмага 80 та пицца қутиси жойлаш мумкин.

Пиццамобиль Wi-Fi чиқиш нуқтасига эга OnStar йўлдошли тизими, навигация, тўртта динамикка эга аудиокомплекс, 10 та хавфсизлик ёстиғи, ABS ва ESP, тепаликка чиқишда ёрдам берувчи ва ғилдираклардаги босимни кузатувчи тизимларга эга. Салон ичида шунингдек, ичимликлар, салфеткалар, соуслар қутилари жойлаштириладиган махсус бўлмалар ҳам бор.

Дастлаб Domino’s Pizza ўзининг пиццамобилини электрда ишлайдиган қилмоқчи бўлган, бироқ кейинроқ пицца етказиб берувчилари қувватлаш станцияларида тўхтаб, машинани қувватлаб олишлари учун етарлича вақтлари бўлмайди, деб қарор қилган.

Пиццерияга эга бўлган бошқа корхоналар ҳам Domino’s Pizza франшизаси бўйича бундай машинани сотиб олишлари мумкин бўлади. Машина уларга 20-25 минг долларга тушади.

2012 йилда тармоқ пицца етказиб берувчи автомобиль учун энг яхши дизайн танловини ўтказган эди. Унда словениялик Анеж Костревц ютган ва айнан у салоннинг орқасида духовка жойлаштиришни таклиф қилган. Костревц бу ғояси учун 10 минг доллар билан мукофотланган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар