Башар Асад ўзи юритаётган сиёсат туфайли террористик тузилмалар, шу жумладан, ИШИДга қарши курашда муносиб шерик бўла олмайди. Бундай фикрни Европа Кенгашининг БМТдаги делегацияси раҳбари ўринбосари Йоаннис Враилас БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида билдириб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, ЕК Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши кураш бўйича АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияни қўллаб-қувватлайди.
Унинг ишончига кўра, Сурия ҳукумати можаролар вақтида ҳалок бўлган 250 минг фуқаро ўлими учун асосий жавобгар.