Эрондаги аэропортда ўзбекистонликларга визалар тақдим этилмоқда

Ўзбекистон 23 Октябрь 2015 4417

Эрон ҳукумати хорижликлар учун 30 кун давомида мамлакат ҳудудида бўлишга рухсат берувчи виза режимини жорий қилиш бўйича Қонун лойиҳасини қабул қилди, деб ёзади «Экономическое обозрение» нашри.

«Эрондаги халқаро аэропортда 30 кунгача амал қиладиган, яна 15 кунгача узайтириш мумкин бўлган визалар тақдим этилмоқда», - дея Эрон ташқи ишлар вазирлиги ходими Мўжтаба Каримидан иқтибос келтиради ISNA ахборот агентлиги.

Эрон матбуотида ёзилишича, янги турдаги виза режими 58 мамлакат сайёҳлари, жумладан Ўзбекистон, Россия, Шимолий Корея, Беларусь, Украина, Озарбайжон, Арманистон, Куба, Европа Иттифоқи мамлакатлари учун амалда бўлади.

Сайёҳлар бир йил давомида бир неча маротаба бу турдаги визаларга эга бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинги режимга кўра, Эронда бериладиган виза 14 кундан ошиши мумкин эмасди.

Кўпроқ янгиликлар