Бугун, 23 октябрь куни тонгида Франциянинг жануби-ғарбидаги Аквитания вилояти, Жиронда департаментининг Пюиссиген шаҳрида ҳалокатли йўл транспорт ҳодисаси рўй берди.

Sky News нашри маълумотига кўра, бу ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар сони 49 нафарга етган.

Маълум қилинишича, пенсионерлар минган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашувдан кейин икки транспорт воситасида ҳам ёнғин чиққан.

Шунингдек, 8 киши жароҳатланган ҳолда шифонага етказилган. Улар деразаларни синдирган ҳолда ташқарига чиқишган ва ёнғиндан қутулиб қолишган. Улардан 3 нафарининг аҳволи оғирлиги қайд қилинган. 

Воқеа жойига ўт ўчириш хизматининг 60 нафар ходими етиб келган.

Автобусдаги йўловчилар Беарнга экскурсия учун йўл олишганди.

Франция президенти Франсуа Олланд ушбу воқеани "даҳшатли фожиа" дея атаб, марҳумларнинг яқинларига таъзия билдирган.

"Франция ҳукумати бу даҳшатли воқеадан чуқур қайғуда", деб ёзди у ўз твиттерида.