"Футбол қироли" 75 ёшга тўлди

Спорт 23 Октябрь 2015 2298

Бугун, 23 октябрь куни бразилиялик афсонавий футболчи, Пеле номи билан танилган Эдсон Арантис ду Насименту 75 ёшини қаршилади.

Уч марта жаҳон чемпиони бўлишга эришган дунёдаги ягона футболчи ҳисобланмиш Пеле 1940 йилнинг 23 октябрида Бразилиянинг Трес-Корасойнс шаҳарчасида (Минас-Жерайс штати) камбағал оилада дунёга келган.

Унинг илк мураббийи ўз отаси Дондиньо бўлган. Эдсон 7 ёшга тўлганида маҳаллий болалар футбол клубига аъзо бўлган. Бу жамоада уни Бразилия термасида ҳам ишлаган Валдемар де Брито шуғуллантирган. Бу мураббий ёш истеъдодни "Сантос" жамоасига таклиф қилган ва Эдсон 15 ёшида Бразилиянинг энг етакчи жамоаси сафига қўшилган.

1956 йилнинг сентябрида Пеле жамоа сафида илк учрашувини ўтказган ва "Коринтианс" жамоасига қарши бу ўйинда илк голини ҳам нишонлаган. 1956 йилдан 1974 йилгача "Сантос" сафида қолган Пеле 11 марта Сан-Паулу штати чемпионлигини, 6 марта Бразилия кубогини ва 2 мартадан Либертадорес кубоги ҳамда Қитъалараро кубогини қўлга киритган.

У илк марта 1958 йилда Швециядаги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Бу вақтда у 17 ёшда эди. У турнирнинг чорак финалида Уэльс дарвозасига ҳал қилувчи голни урган. Ярим финалда Франция терма жамоаси дарвозасига 3та гол йўллаган. Финалда эса унинг 2та голи Швеция терма жамоаси устидан ғалабани таъминлаган. Шу тариқа у жаҳон чемпионига айланган энг ёш футболчига айланган.

1962 йилда ҳам жаҳон чемпиони бўлган Пеле 1966 йилдаги жаҳон чемпионатини жароҳат туфайли ўтказиб юборган. 1970 йилги ЖЧда эса у яна ўзини кўрсатган. Финалда Мексика мағлуб этилгач, у 3 марта жаҳон чемпиони бўлган илк футболчига айланди.

У 1977 йилгача терма жамоада фаолият кўрсатдаи ва 92та ўйинда 77та голга муаллифлик қилди.

1975 йилда "Сантос"ни тарк этган Пеле АҚШда "Нью-Йорк Космос" жамоасида ўйнай бошлайди ва 2 мавсум ўтказади.

У ўзининг бутун футболчилик фаолияти давомида 1363та ўйинда майдонга тушиб, 1289та гол урган, 92та хет-трик қайд этган.

2002 йилда у 1979 йилги ЖЧ вақтида кийиб юрган свитер аукцион орқали 220 минг 850 долларга пулланган.

Пеле Халқаро олимпия қўмитаси томонидан 20 асрнинг энг яхши спортчиси сифатида тан олинган. ФИФА уни асрнинг энг яхши ҳужумчиси сифатида эътироф этган. У шунингдек, турли журналлар версиясига кўра (World Soccer, France Football, Guerin Sportivo, Placar) асрнинг энг яхши футболчиси дея тан олинган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар