23 октябрь куни XX асрнинг энг яхши футболчиси ҳисобланган, барчага Пеле номи билан яхши таниш бўлган Эдсон Арантис ду Насименту 75 ёшга тўлди.

Бразилиялик ҳужумчи ўзининг 21 йиллик профессионал фаолиятида уч карра жаҳон чемпиони, икки карра Либертадорес кубоги ва қитъалараро кубок соҳиби, шунингдек, қитъалараро суперкубок чемпиони бўлди.

Пеле ўз фаолияти давомида 1363 ўйин ўтказиб, 1289 та гол киритган.

1. Бразилия терма жамоаси 1958 йилги жаҳон чемпионати финалида, Швеция билан учрашув олдидан. Пеле пастги қаторда, чапдан учинчиликда. 

2. Пеле миллий терма жамоада 1957—1971 йиллар ичида 92 та ўйин ўтказиб, 77 та тўп киритди.

3. Унинг ҳақиқий исми Эдсон Арантис ду Насименту. Пеле номини ўсмирлик пайти олган. Бу борада турли тахминлар юради, аммо уларнинг ҳеч бири аниқ тўхтамга эга эмас.

4. Пеле уч марта оила қурган. Икки оиласидан сўнг унинг уч нафар фарзанди бор: уч нафари биринчи рафиқасидан, икки нафари иккинчи рафиқасидан. Учинчи рақиаси билан у 2014 йилда оила қурди. Суратда: биринчи рафиқаси Розмери дос Рейс Шолби билан Германияга ташриф вақтида. 1966 йил.

5. У футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Суратда 1970 йилги жаҳон чемпионатида ягона голи билан Италияни финалда мағлуб этган Пеле голни нишонламоқда.

6. Пеле 1970 йилги ғалабасини нишонламоқда.

7. Пеле ва Аргентина терма жамоаси ҳужумичиси Диего Марадона Sport Oscar маросимида. 1987 йил. 

8. Икки футбол афсонаси собиқ иттифоқ дарвозабони Лев Яшин ва Пеле учрашуви. 1988 йил.

9. Пеле жамоатчилик ишларида фаол қатнашади. Суратда: ОИТС касаллигига қарши ўтказилган акцияда. 1988 йил.

10. Пеле ва америкалик боксчи Москвадаги гольф-клуби очилиши маросимида. 1988 йил.

11. Пеленинг айтишича, у фақатгина ўзи ишонган брендларнигина реклама қилади. Суратда: 2003 йилда “Кофе Пеле” маркасини қўллаб-қувватлаш учун Москвага ташриф буюрган вақти.

12. Пеле фақат футбол билан чекланиб қолгани йўқ. Унинг қизиқиш доираси анча кенг. Суратда: Бразилияда бўлиб ўтган

“Формула 1” гран-присида байроқ билан.

13. Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумичиси Германия собиқ канцлери Герхард Шредер билан учрашувда. 

14. Пеле Халқаро олимпия қўмитаси томонидан аср спортчиси деб эътироф этилган. Аммо футболчи бирор марта ҳам олимпия ўйинларида қатнашмаган. ФИФА Пелени ХХ асрнинг энг яхши футболчиси деб топган.

15. Пеле ва Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм билан.

16. Пеле болалар футбол майдончаси очилиш маросимида. 

17. 2014 йил жаҳон чемпионати пайтида Сантус шаҳрида Пелега бағишлаб музей очилди.

18. Пеленинг айтишича, ҳаётидаги энг муҳим медаль Бразилия тараққиёт вазирлиги томонидан олган медалидир. Футболчи фаолиятини якунлагач, “Мен Пелеман” китобини нашрдан чиқарди.