Исроилликлар “Темир нур” деб номланган жанговор лазер тизимини намойиш қилди

Жаҳон 23 Октябрь 2015 6923

Исроилнинг Rafael Advanced Defense System компанияси Сеулдаги кўргазмада “Темир нур” деб номланган жанговор лазер тизимини намойиш қилди, деб хабар бермоқда Jane's 360 нашри.

Янги мажмуа ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими ва учувчисиз парвоз қурилмаларига қарши курашга қаратилган вариантларда тақдим қилинди. Кўчма мажмуа таркибига радиолокацион қурилма, бошқарув пункти ва”бир неча ўн киловатт” қувватга эга иккита лазер қурилмаси киради. Компания хабарига кўра, уларнинг қувватини “бир неча юз киловаттга” ошириш режалаштирилмоқда.

Қурилма лазер нурларини “танга сиртига” тенг майдонга йўналтира олади. “Темир нур”нинг нишонга уриш узоқлиги 2 километрга яқинни ташкил қилади. Маълум қилинишича, қурилма муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилган. Қурилма буюртмачининг эҳтиёжларига кўра исталган шассига ўрнатилиши мумкин.

Аввалроқ Британияда дронларга қарши “музлатувчи” нур яратилган эди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар