Twitter ижтимоий тармоғи раҳбари Жек Дорси ўзининг ҳамкасбларига компаниянинг 1 фоиз акциясиини тақдим этмоқчи. Бу ҳақда у мазкур тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

«Мен ўз акцияларимнинг учдан бир қисмини (компаниянинг роппа-роса 1 фоизи) ўз ҳамкасбларимга тақдим этмоқчиман», — дея ёзиб қолдирган Дорси.

Эслатиб ўтамиз, Жек Дорси дорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Дик Костоло ўрнига компания раҳбари лавозимига тайинланганди.