Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 23 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон-Япония: Стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлида>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Япония Бош вазири Шиндзо Абэ 2015 йил 24-26 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

2015 йилда Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариши ҳажми 62.2 трлн сўмдан ортиб кетди>>

Ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг маълумотларига қараганда, 2015 йилнинг 9 ойи мобайнида 6.2 трлн сўмдан ошиб кетди. Бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларидан 7.3 фоизга кўпроқдир.

Ўзбекистон уран хомашё базасини оширади>>

Ўзбекистон яқин 5-7 йил ичида ураннинг минерал-хомашё базасини бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига анчагина оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат геология қўмитасидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри хабар бермоқда.

Чехиянинг Aero Trade компанияси Фарғона аэропорти навигация тизимини модернизация қилмоқчи>>

Чехиянинг Aero Trade компанияси Фарғона аэропортини модернизация қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда компания техник директори Мирослав Крчга иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри.  

Польшанинг KH-KIPPER компанияси «Ўзавтотрейлер» корхонаси билан ҳамкорлик қилади>>

21 октябрь куни Польшанинг ўзи ағдарувчи юк автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «KH-KIPPER» компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришди.

Тошкент метросида бэтмобилга ўхшаш поезд пайдо бўлади>>

Тошкент метрополитени пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига Янги йил арафасида ўзига хос совға тайёрламоқда – йўловчилар учун ўзига хос дизайнга эга таркиб ишга туширилади.

Бу йил Самарқанд шаҳри иссиқлик қуввати билан таъминланадими?>>

Самарқанд шаҳридаги қиш мавсумига тайёргарлик масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда. Илгарироқ шаҳарнинг кўпчилик маҳаллаларида газ ўчирилгани маҳаллий журналист Тошпўлат Раҳматуллаевга таянилган ҳолда баён этилган эди.

Тошкентда яна бензин инқироз бошландими?>>

2015 йил ҳисобидан неча мартадирки, Тошкентдаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида яна бензин танқислиги вужудга келмоқда. Ҳайдовчилар ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги узун навбатларга кўникиб улгурди.

Ўзбекистонда фаолият олиб борган «инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси» сохта ҳисобот тайёрлаган>>

Россиялик журналист Максим Переверзев Инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бирининг Ўзбекистондаги агентининг фаолияти юзасидан кичик текширув олиб борди. Унинг текширувлари натижаси «Webantenne.com» сайтида чоп этилди.

Ўзбек олимлари ғилдиракли транспорт воситасининг ҳаракат траекторияси параметрларини аниқлаш учун қурилма ясашди>>

Ўзбек олимлари яна бир ихтирога қўл уришди. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти олимлари яратган ушбу модел машинасозлик ва тракторсозлик соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Ўзбекистонда ҳаракатдаги таркиблар ишлаб чиқаришга 202 млн доллар сармоя киритилади>>

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси Тошкент механика заводи (собиқ В.Чкалов номидаги авиацион ишлаб чиқариш бирлашмаси) базасида ҳаракатдаги таркибларни ишлаб чиқаришга 202 миллион доллар сармоя киритади.

Ўзбекистонда биологик актив қўшимчалар ишлаб чиқариш ҳажми кенгайтирилади>>

Ўзбекистонда кейинги 2 йил ичида биологик актив қўшимчалар (БАД) ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ҳамда маҳаллий хомашё асосида шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш режалаштирилди.

Ўзбекистонлик дизайнер Шарқий Европадаги йирик мода ҳафталигида иштирок этмоқда>>

23 октябрь куни ўзбекистонлик дизайнер Зулфия Султон Шарқий Европадаги йирик – Mercedes Benz Fashion Week Russia мода ҳафталиги доирасида ўз коллекциясини намойиш этади.