Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 23 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Тошкент метросида бэтмобилга ўхшаш поезд пайдо бўлади>>

Тошкент метрополитени пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига Янги йил арафасида ўзига хос совға тайёрламоқда – йўловчилар учун ўзига хос дизайнга эга таркиб ишга туширилади.

Қозоғистоннинг энг илғор чўпони қўй-қўзи назоратида дрондан фойдаланмоқда>>

Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида яшовчи чўпон Ерасил қўйларини бошқариш ва сурувни кузатиб туриш учун дронлардан фойдаланиб келмоқда. Бу ҳақда маҳаллий блогерлардан бири хабар қилди.

Тайванлик аёл самолёт бортида кўзи ёригани учун жаримага тортилади>>

Тайван фуқароси бўлган аёл АҚШга йўл олган самолёт бортида кўзи ёригани учун жаримага тортилади. Associated Press хабарига кўра, учувчилар янги туғилган гўдак хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Аляска аэропортларининг бирига ҳаво кемасини қўндиришга мажбур бўлди.

Дэвид Кэмерон Си Цзиньпинни пивохўрликка таклиф этди>>

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Британияга расмий ташрифи давом этмоқда.

Forbes энг кўп маош оладиган қизиқчилар номини эълон қилди>>

Forbes нашри 2015 йилдаги энг омадли комедия актёрлари рейтингини ошкор қилди. «Сайнфелд» ва «Сайнфелд дўстлари билан кофе излашда» телесериаллари орқали машҳур бўлган америкалик стендап-комик Жерри Сайнфелд мазкур рўйхатнинг биринчи поғонасидан ўрин эгаллади.

Лионель Месси Роналду ҳамда аргентиналиклар ҳақда гапириб ўтди>>

“Барселона” ҳужумчиси жароҳатлари борасида бир қанча саволларга жавоб бериб ўтди.

“Туwунмадим, 6ртоқ”дан “Спорт овқатланиш”гача: кўча ёзувларидаги хатолар қачон тугайди>>

21 октябрь куни ўзбек тилига расмий мақом берилганининг 26 йиллиги нишонланди.

Хитойлик 14 минг доллар эвазига Елизавета II каретасининг нусхасини ясаттирди>>

Хитойнинг Ганьсу вилоятида яшовчи киши Буюк Британия қироллик оиласига тегишли муҳташам карета кўринишидаги от-арава учун 14 минг доллар сарфлади. Бу ҳақда Shanghaiist хабар берган.

Дубайда 3D Каъба соатларда намойиш этилди>>

Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳрида машҳур соатсоз уста Кристоф Кларет (Cristophe Claret)нинг "люкс" тоифасидаги қимматбаҳо соатлари намойишга қўйилди.

Швайнштайгер "фашистик қўғирчоқ" ясашда ўзидан нусха олган компанияни судга берди>>

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг германиялик футболчиси Бастиан Швайнштайгер Гонгконгдаги қўғирчоқ ишлаб чиқарувчи компанияни судга берди. Бу компания фашист аскари Швайнштайгернинг кўринишини ўзида умумлаштирган қўғирчоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани бунга сабаб бўлган. Бу ҳақда Guardian нашри хаба берди.

Facebook ижтимоий тармоқ бўйича қидирув кўламини 2 трлн хабаргача кенгайтирди>>

Facebook компанияси ижтимоий тармоқ бўйлаб қидирув имкониятларини кенгайтириш тўғрисида маълум қилди. Эндиликда қидирув кўлами фойдаланувчилар томонидан эълон қилинган 2 трлн хабарни қамраб олади.

Instagram фотосуратлардан такрорланувчи видео яратувчи Boomerang дастурини ишга туширди>>

Instagram ижтимоий тармоғи видео яратиш учун мўлжалланган, Boomerang деб номланган ўзининг учинчи четки дастурини ишга туширди. Бу ҳақда TJ нашрига компания вакили маълум қилди. 

Ўзбек олимлари ғилдиракли транспорт воситасининг ҳаракат траекторияси параметрларини аниқлаш учун қурилма ясашди>>

Ўзбек олимлари яна бир ихтирога қўл уришди. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти олимлари яратган ушбу модел машинасозлик ва тракторсозлик соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Футбол қироли Пеле 75 ёшда>>

23 октябрь куни XX асрнинг энг яхши футболчиси ҳисобланган, барчага Пеле номи билан яхши таниш бўлган Эдсон Арантис ду Насименту 75 ёшга тўлди.

Роналду бренди дунё спортчиларининг энг қимматбаҳо брендлари ўнталигида қайд этилди>>

«Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes расмий сайтида эълон қилинган 2015 йилда спортчилар орасидаги энг қимматбаҳо брендлар рейтингида қайд этилди.

Хитойлик эркак ўз собиқ севгилисига ўхшатган беш аёлни жароҳатлади>>

Хитойда пичоқ билан аёлларга ҳужум қилиб, уларга орқа томондан жароҳат етказган эркак қўлга олинди. 

ХХР раиси Британияга ташрифи доирасида “Манчестер Сити” жамоаси базасига ташриф буюрди>>

Хитой халқ Республикаси президенти Си Цзинпинг бугун Англиянинг «Манчестер Сити» клуби қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ҳақда «шаҳарликлар» расмий сайти хабар тарқатмоқда.