“Барселона” ҳужумчиси жароҳатлари борасида бир қанча саволларга жавоб бериб ўтди.

– Жароҳат олганингда нимани ҳис қилдинг? Бошингдан қандай фикрлар ўтди?
– Ўтган сафар бўлгани каби ғалати ҳиссиёт. Мен бу шунчаки оддий зарба эмас, балки жиддийроқ жароҳат деб ўйладим.

– Бугун ўзингни қандай ҳис қиляпсан?
– Бардам. Тезда оёққа туришни истайман. Агар спортчи жароҳат олиб ётиб қолса, ўзини жуда бахтсиз ҳис қилади. Ягона чора – оёққа туриб кетиш учун ўз устида ишлаш. Мен буни жароҳат олган биринчи кунимдаёқ қўллашга тушганман. Энг муҳими – юз фоизлик тайёр ҳолатга келиш.

– Нима деб ўйлайсан, ўйинга қачон қайтасан?
– Тайёр бўлганимни аниқ билсам, шифокорлар жавоб беришади. Мен тузалиш учун ҳар куни ҳаракат қиляпман. Аммо айнан қайсидир бир куни оёққа тураман деб олдимга мақсад қўймаганман, – деди у.