Медведев Башар Асаднинг хотиржам эканини маълум қилди

Жамият 23 Октябрь 2015 3709

Сурия президенти Башар Асад Москвага уюштирган сўнгги сафари чоғида ўзини беш йил аввалгидек хотиржам тутди. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев ўз фейсбукида ёзди.

“Уни сўнгги бор 2010 йил май ойида Дамашққа бўлган сафаримда кўрган эдим. Ўшанда Сурия бутунлай бошқача мамлакат эди – сокин ва ривожланган. 2011 йилдан сурияликлар ҳаёти дахшатга айланди: уруш, террор, ўлим, диний қадамжолар ва дунё аҳамиятига молик ёдгорликларнинг вайрон этилиши.

Қайд этишни истардимки, йиллар ўтганига қарамасдан президент Асад Москвага уюштирган сўнгги сафари чоғида беш йил аввалгидек хотиржам ва вазмин эди”, - деди Медведов. Бош вазирининг қўшимча қилишича, Россия ҳеч қачон Сурия масаласидаги ўз позициясини ўзгартирмайди ва фақат қонуний ҳукуматни қўллаб-қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз, Сурия президенти Башар Асад 2015 йил 20 октябрь куни Москвага ташриф буюриб, россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Учрашувда Россия олий раҳбариятининг вакиллари кенгайтирилган таркибда музокараларда иштирок этган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар