Умумий фаолият кўламидаги яхши натижаларга қарамай, Microsoft компаниясининг смартфонлар сотувидаги бир неча ойдаги кўрсаткичи 54 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда Engadget нашри хабар тарқатмоқда.

Бундай вазиятга компаниянинг мобил алоқа тизимидаги стратегиясини ўзгартириши сабаб бўлган. Ўтган чорак давомида компания жуда кам миқдорда смартфонлар сотган. Флагман смартфонлар сифатида қаралаётган Lumia 950 ва 950 XL кейинги чорак бошида тақдим этилиши кутилмоқда.

Ёз давомида Microsoft асосан ўртача ва арзон нархлардаги телефонларни сотишни кучайтирди. Бу каби қурилмалар эса рақобатчи компания моделларига қараганда эътиборни камроқ жалб қилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Microsoft компанияси ўзининг илк ноутбуклари Surface Book`ни оммага тақдим қилганди.